АсосийЖАМИЯТ

Бухоро вилоятида тўрт юлдузли меҳмонхона очилди(видео)

Бухоро вилоятида "Wyndham Bukhara" меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Маълумот ўр...

'Бухоро вилоятида тўрт юлдузли  меҳмонхона очилди(видео)'ning rasmi

Бухоро вилоятида "Wyndham Bukhara" меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, собиқ "Bukhara Palace" меҳмонхонаси илк марта 1996 йилда очилган бўлиб, қайта реконструкция қилиниб, янги "Wyndham Bukhara" номи остида  ўз фаолиятини бошламоқда. Меҳмонхонада сайёҳлар учун қўшимча 212 та хона ва 450 ўрин, шу жумладан, 4 та президент типидаги хоналар яратилган.

Шунингдек, меҳмонхонада йирик конференция заллари, ресторан, бар, бассейн, фитнес заллари, турк ва фин ҳаммоми, автотураргоҳ каби қўшимча хизматлар кўрсатилади.  

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2022 йилда вилоятга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2,7 млн. нафар, хорижий туристлар сони 552.6 минг нафардан ортиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 бараварга кўпайганини кўрсатади.

Айни дамда Бухорода туризмнинг 15 тури мавжуд. Булар зиёрат, гастрономик, бизнес, экотуризм, этнотуризм, энотуризм, спорт, ишбилармонлик, таълим, тиббий, транзит, сафари, агротуризм, тарихий туризм, МICE туризмлардир.

Маълумот учун, 2023 йилда хорижий сайёҳлар сонини 7 миллионга, маҳаллий сайёҳлар сонини эса 12 миллион нафарга етказиш режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:24

    Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса ҳақида 8 июнь куни соат 13:50 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

    'Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:21

    Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради

    Ҳодиса вақтида поезддаги йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган.

    'Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:47

    Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

    Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Масъул идоралар воқеа сабаблари ва оқибатларини ўрганмоқда.

    'Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:45

    Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди

    22 ёшли Бибисара Асаубаева яқинда Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган нуфузли шахмат турнирида ғолиб чиқиб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпионга айланган.

    'Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:36

    Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди

    2025 йил давомида мазкур йўналишда 1 706 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ уларнинг сони қарийб мингтага етган.

    'Деновда ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қиз номусига тегишда гумон қилинмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:12

    Деновда ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қиз номусига тегишда гумон қилинмоқда

    Ҳозирча воқеа айнан қачон содир бўлгани расман маълум қилинмаган.