АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги кенг нишонланади

Бугун, 26 декабрь куни соат 15:00 да Миллий матбуот марказида "Ўзбекистон Республикасида 1...

'Ўзбекистонда Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги кенг нишонланади'ning rasmi

Бугун, 26 декабрь куни соат 15:00 да Миллий матбуот марказида "Ўзбекистон Республикасида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги байрамини кенг нишонлашга бағишланган тадбирлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармойиши ижроси юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, ўқувчи-ёшларни ҳарбий касбларга йўналтириш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Мард аскар – ёшларга намуна!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини, ҳарбий қисм ва муассасаларда очиқ эшиклар кунини, умумтаълим мактабларида “Ватанпарварлик дарслари”ни ўтказиш, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги музейларга экскурсияларни ташкил қилиш, шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида иншо ва шеърий асарлар танлови ҳамда “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусида “Энг яхши тасвирий санъат асари” танловларини ўтказиш режалаштирилган.

Жойларда ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг соврини учун “Амир Темур ўғлонлари”, “Жалолиддин Мангуберди ворислари” ва “Тумарис издошлари” кўрик-танловларини, “Аскар оналарини шарафлаймиз” ва “Менинг акам – Ватан ҳимоячиси” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш белгиланган.

Бевосита маҳаллаларда, мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилиш ва хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг кўрсатган қаҳрамонликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида улар истиқомат қилган маҳаллаларда “Қаҳрамонлар номи барҳаёт!” мавзусида давра суҳбатларини ташкил этиш, ҳарбий хизматчилар, маҳаллий аҳоли ва ёшлар ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш, ҳарбий-ватанпарварлик фестивалларини ташкил этиш ҳамда “Маънавият карвонлари” ташрифини амалга ошириш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар