АсосийDunyo

Лавров: АҚШ Путинни йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда

'Лавров: АҚШ Путинни йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда'ning rasmi

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Пентагондаги айрим расмий шахслар Кремлга қақшатқич зарба бериш билан таҳдид қилган. Бу Россия Президентининг жисмоний йўқ қилинишини англатади, деган дипломат. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

"Вашингтон олдинда бормоқда: у ерда айрим "номи тилга олинмаган" шахслар Кремлга зарба бериш билан таҳдид қилди, бу Россия давлати раҳбарининг жисмоний йўқ қилинишини англатади. Агар бу каби режалар ҳақиқатдан ҳам кўриб чиқилаётган бўлса, буни ўйлаган одам оқибатлар ҳақида яхшилаб фикр юритиши керак", — деган вазир.

Бундан ташқари, Лавров Украина Президенти Владимир Зеленскийни Россияга олдиндан ядро зарбалари бўйича НАТО билан келишиб олганини иддао қилган. Дипломатнинг сўзларига кўра, ядро урушида ғолиб бўлмайди ва у ҳеч қачон бошланмаслиги керак.

РФ бош дипломати Киевнинг АҚШ ва НАТОнинг бошқа аъзоларини низога тортишга ҳаракат қилаётганликда айблаган.

    Бошқа янгиликлар