1

Тошкентда Қатарнинг мамлакатимиздаги Элчихонаси очилади

СИЁСАТ 27.12.2022, 17:06
Тошкентда Қатарнинг мамлакатимиздаги Элчихонаси очилади

Тошкентда Қатарнинг мамлакатимиздаги Элчихонаси очилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Facebook'даги саҳифасида билдирди.  

“Ишончим комилки, Қатар дипломатик миссиясининг 2023 йилдан бошлаб фаолият юритиши икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади”, деб ёзган вазир ўз саҳифасида.

2022 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қатар Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, Элчини лавозимга киришгани билан табриклади ва унинг масъулиятли фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Учрашувда парламентлараро мулоқотни кучайтириш бўйича ҳам таклифлар кўриб чиқилган. Айниқса маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Учрашувда, шунингдек, айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1