АсосийЖАМИЯТ

Тойлоқлик ўқитувчи вазир жамғармаси устамаси учун ўтказилган синовда 100 фоизли натижа қайд этди

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг сарала...

'Тойлоқлик ўқитувчи вазир жамғармаси устамаси учун ўтказилган синовда 100 фоизли натижа қайд этди'ning rasmi

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари натижаларига кўра, Тойлоқ туманидаги 57- умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Акмал Мансуров 100 фоизлик натижани қайд этди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Акмал Мансуров 2011 йилда Самарқанд Давлат университетининг математика факультетини, 2013 йил шу олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган. 

У 2022 йил давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Конститутциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Педагогнинг 500 га яқин ўқувчилари олийгоҳларига юқори балл билан ўқишга қабул қилинган. Ўқитувчининг таъкидлашича, у 2019 йилда қўлга киритган “Миллий сертификат” туфайли ойлик маошига 20 фоиз устама олиб келган. 

— Ўзимга ишонардим. Вазир жамғармаси учун ташкил этилган имтиҳонларни шаффоф ташкил этганлигини учун ташкилотчиларга ташаккур! Бугун мамлакатимизда билимга, ақлий меҳнат билан шуғулланаётган фуқароларимизни  қўллаб-қувватланаётганлигидан хурсандман. Келажакда ўз устимда ишлаб, таълим сифатини оширишга ваъда бераман. Вазир жамғармасининг иккинчи босқичидан муваффақиятли ўтсам 1000 доллар маош оламан ”, — дейди у.

    Бошқа янгиликлар