АсосийJamiyat

"Зарур қувват кўрилди". Энергетика вазирлиги байрам кунлари "свет" ўчмаслигига ваъда бермоқда

'"Зарур қувват кўрилди". Энергетика вазирлиги байрам кунлари "свет" ўчмаслигига ваъда бермоқда'ning rasmi

Энергетика вазирлигида байрам кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича кўрилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Йиғилишда Янги йил байрами кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Биринчи навбатдаги, нефть-газ ва кўмирни қазиб чиқариш, электр қуввати ҳамда нефть ишлаб чиқариш бўйича махсус штаблар ташкил этилди.

Электр энергиясини истеъмол қилиш марказларини иссиқлик электр станциялари ишлаб чиқаришни таъминлаш учун кунига 47-48 миллион куб метр газ қувват беради. Йўловчи станциялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ҳисоботи қуввати яратилди.

Ҳудудлардаги барча кўмир омборларига кўмир маҳсулотларини узлуксиз сифати таъминланади.

Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тоннабензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн. кВт-соат электр энергия ишлаб чиқариш таъминланади.

Қайд этилишича, байрам кунлари, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб даражасида пасаяди. Чунки таълим ва бир қатор ишлаб чиқариш жараёни ўз-ўзидан тўхтади. Шу муносабат билан ишлаб чиқариладиган электр қувватининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига узатилади. 

Истеъмолчилар электр энергияси таъминоти бўйича узилишлар юзага келса, 1154 қисқа телефон ёки Телеграмдаги (@HET_admin) администраторга, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича 1104, 104 телефонлари ёки Facebook (https://www.facebook.com/Hududgaztaminot/groups) гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти даражаси бўйича 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамлари ва Uzbekcoaluzbot телеграм ботга мурожаат қилишлари мумкин.

Таъкидланишича, байрам кунларида аҳоли истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича келган қарздорлик учун тармоқдан ажратилмайди.

 

 

    Бошқа янгиликлар