АсосийJamiyat

Сарҳисоб: Тошкент вилояти божхона бошқармасининг йиллик ташқи савдо айланмаси 5,9 млрд АҚШ долларига тенг бўлди

'Сарҳисоб: Тошкент вилояти божхона бошқармасининг йиллик ташқи савдо айланмаси 5,9  млрд  АҚШ долларига тенг бўлди'ning rasmi

Тошкент вилоят божхона бошқармаси 2022 йилнинг сўнгида соҳага оид бўлган йил давомида амалга оширган ишлари ҳақида қисқача сарҳисобни тақдим этди.

Жумладан, рақамларга мурожат қиладишан бўлсак, Тошкент вилояти божхона бошқарма фаолияти бугунги кунда қадар. 14 та бўлим,  4 та гуруҳ, 15 та божхона пости ҳамда 1 та Масофавий электрон декларациялаш божхона постидан иборат. 

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга янада кўлай шароитлар яратиш божхона назорати ва расмийлаштирув вақтини оптимал даражада тежаш ҳамда тирбандликларни олдини олиш мақсадида “Яллама” чегара божхона постига туташ ҳудудда янги замонавий божхона терминали ишга туширилди.

Бундан ташқари, маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг ташқи савдо айланмаси 5,9  млрд  АҚШ долларига тенг бўлиб, шулардан  экспорт –  2,1 млрд.,  импорт –  3,7 млрд. ташкил этди.

Бундан ташқари, жорий йил бошқарманинг тезкор тузулмалари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши курашишда тезкор тадбирлар натижасида йил давомида 400 кг.дан зиёд гиёҳванд воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Аҳоли саломатлиги муҳофазасини таъминлаш йўлида вилоят божхоначилар томонидан 90 мингдан зиёд  сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний айланмаси олди олинди. 
Давлатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлида 12,1 млрд  нақд хорижий валютаси ноқонуний олиб чиқиши тўхтатиб қолинди.

Касбга йўналтириш мақсадида бошқарма томонидан Нурафшон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабини оталик олиб  “Ёш божхоначи” тўгараги ташкил этилди. Тугарак машғулотларда юқори синф ўқувчилари учун божхона ходимлари томонидан касбга йўналтирилган дарслар ўтказилмоқда.

Шунингдек, қайд этилишича, гендер тенгликка эришиш стратегия йўналишида Тошкент вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган 60 нафар аёл ходимлардан жорий  йил 10% божхоначи аёллар юқори лавозимларга тайинланган.

    Бошқа янгиликлар