“Олтин ҳумо” кимларга насиб этди? Тантанали тақдирлаш маросимидан эксклюзив репортаж(видео)

МАДАНИЯТ 29.12.2022, 14:24
“Олтин ҳумо” кимларга насиб этди? Тантанали тақдирлаш маросимидан эксклюзив репортаж(видео)

Кеча, 28 декабрь куни “Олтин Ҳумо” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Олтин Ҳумо” 2018 йил 26 декабрда миллий кинотақдимот сифатида таъсис этилган Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг ҳар йили тақдим этиладиган миллий мукофоти ҳисобланади.  Кинотақдимот илк бор 2019 йил 10 апрелда бўлиб ўтган.  

Жорий йилда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти саралаш комиссиясига 2021 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябрга қадар премьераси бўлиб ўтган жами 85 та фильм, хусусан, 25 та бадиий, 55 та ҳужжатли ва 5 та анимацион фильмлар ҳавола этилди.

Унда, 2021 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 1 октябрига қадар премьераси бўлиб ўтган фильмлар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланадилар:

  • Энг яхши ҳужжатли фильм – “Матонат”
  • Энг яхши анимацион фильм — “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”
  • Энг яхши компьютер графикаси – “Абдулла Қодирий” фильми учун Давлат Арабшоев.
  • Энг яхши овоз режиссёри – “Муҳаббат баҳори” фильми учун Абдуқаҳҳор Каримов.
  • Энг яхши грим рассоми — “Муқимий” фильми учун Галина Иванова.
  • Энг яхши монтаж иши – “101 рейс” фильми учун Хуршид Алихўжаев.
  • Энг яхши грим рассоми — “Муқимий” фильми учун Галина Иванова.
  • Энг яхши либос бўйича рассом иши – “Муқимий” фильми учун Анастасия Сушук
  • Энг яхши кино бастакори — “Тутқунлик” фильми учун Дмитрий Яновяновский.
  • Энг яхши сценарий — “Ҳайрат” фильми учун Зулфиқор Мусоқов.
  • Энг яхши операторлик иши — “Ҳайрат” фильми учун Азизбек Арзиқулов.
  • Энг яхши режиссёрлик иши — “Ҳайрат” фильми учун Зулфиқор Мусоқов.
  • Энг яхши аёл роли — “Аёл қисмати” фильми учун Раъно Шодиева.
  • Энг яхши эркак роли — “101 рейс” фильми учун Ҳошим Арслонов.
  • Томошабин меҳрини қозонган фильм — “Барон 2. Соғинч.”
  • “Олтин Ҳумо” миллий кино тақдимоти қуйидаги номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди:

Кинотақдимот саралаш комиссияси томонидан 16 та номинация ғолиблигига 5 тадан номзодлар саралаб олинди. “Томошабин меҳрини қозонган фильм” номинацияси ғолиблари махсус платформада ва ижтимоий тармоқларда овоз бериш йўли билан аниқланди. Ғолиблар “Олтин Ҳумо” махсус статуэткаси ва 25 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1