АсосийЖАМИЯТ

Оҳангарондаги газ "заправка"да содир бўлган оммавий жанжалга нима сабаб бўлди? (видео)

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарондаги метан газ қуйиш шохобчасида жанжал келиб чиқгани а...

'Оҳангарондаги газ "заправка"да содир бўлган оммавий жанжалга нима сабаб бўлди? (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарондаги метан газ қуйиш шохобчасида жанжал келиб чиқгани акс этган видеохабарлар жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Тошкент вилояти ИИББ ўрганишлар натижасида, воқеа автомобилларга газ қуйиш жараёни ёки у ерда навбат талашган ҳайдовчилар билан боғлиқ эмаслиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ҳолат Оҳангарон тумани "Шодмалик" маҳалласида ўтказилган тўй маросимида содир бўлиб, хонадонга меҳмон сифатида келган куёвнинг жўралари ва келиннинг синфдош дўстлари тадбирда ўзаро тортишиб қолганлар.

Шундан сўнг, улар тўй бўлаётган хонадон яқинида жойлашган, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари сабаб иш фаолиятида бўлмаган газ қуйиш шохобчаси ҳудудига ўтиб, бир бирлари билан уришиб, жанжаллашганлар. 

Ушбу воқеа юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлимига бирор хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда, жанжалда иштирок этганларнинг барчаси ўрнатилган тартибда жиноят ишига жалб этилиб, туман ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси, 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

 

    Бошқа янгиликлар