АсосийJamiyat

Бугун 9 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда

'Бугун 9 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл худудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар