Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон аҳолисига “Док-1 Макс” дорисини сотиб олмаслик бўйича СМС юборишни бошлади.
“Док-1 Макс” препаратини сотиб олманг. Фарзандларингиз саломатлигини асранг”, —дейилади хабарда.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дорихоналарда “ДОК-1 MAKС” дори воситаларининг реализациясини тўхтатиш, реализация қилинган қолдиқ дори воситаларини дорихоналардан чақириб олиш кўрсатмасини берди.
Ушбу дори воситаси республикадаги барча дорихоналарнинг расталаридан тезкорлик билан йиғиб олинган.
“Агар бирор бир тадбиркорлик субъектида мазкур “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситалари қолдиқ тарзида қолган бўлса, сиздан бу ҳақида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мурожаатлар бўлимига зудлик билан хабар беришингизни сўраймиз”, — дейилади агентлик хабарида.






