АсосийСИËСАТ

Вазирларга биринчи ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан вазирларга бир нечта биринчи ўринбосарлар...

'Вазирларга биринчи ўринбосарлар тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан вазирларга бир нечта биринчи ўринбосарлар тайинланди. Унга кўра: 

- Улугбек Ахмадович Азамов Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари – Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига;

- Шерзод Саиджанович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Нозим Бахтиёрович Хусанов Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Агриппина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Нарзулло Наимович Обломурадов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

    Бошқа янгиликлар