АсосийЖАМИЯТ

Янги йил арафасида "Chevrolet Onix Premier" учун шартномалар тузиш бошлангани маълум қилинди

"UzAuto Motors" янги йил арафасида "Chevrolet Onix Premier" учун шартномалар тузиш бошланг...

'Янги йил арафасида "Chevrolet Onix Premier" учун шартномалар тузиш бошлангани маълум қилинди'ning rasmi

"UzAuto Motors" янги йил арафасида "Chevrolet Onix Premier" учун шартномалар тузиш бошланганини маълум қилади. 2023 йилнинг 9 январидан бошлаб "Chevrolet Onix"нинг янги комплектациясини сотиб олиш учун шартнома расмийлаштириш мумкин.  

Замонавий, дадил ва ёрқин экстерер буларнинг барчаси "Chevrolet Onix" ҳақида. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишидан анча олдин машҳур бўлган автомобиль. "Chevrolet Onix" ўзида авто ихлосмандларнинг барча талабларини мужассам этади. Ва, энди у "Primier" комплектацияда тақдим этилади. 

"Chevrolet Onix"  ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида Асака заводида лазерли ва плазмали пайвандлаш каби янги технологиялар ўзлаштирилди, бу кузовга қўшимча қаттиқлик бағишлайди, пайвандлаш кучини оширади, эгилувларсиз юқори пайвандлаш аниқлигини кафолатлайди, танадаги бўшлиқларни бартараф этишни таъминлайди. Идеал нисбатларни юқори аниқликдаги ишлаб чиқариш корпусни лазер билан ўлчаш орқали таъминланади, бу ҳам заводнинг ишлаб чиқариш жараёнларини кенг кўламли модернизация қилиш доирасида жорий этилган.

Бундан ташқари, "UzAuto Motors Powertrain"  заводида янги кучли ва тежамкор 3-силиндрли 1,2 л ҳажмга эга "CSS Prime" турбо двигателларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. "Chevrolet Onix" айнан ушбу двигателлар билан жиҳозланади. Янги 132 л.с. қувватли двигател замонавий технологиялар асосида алюминийдан тайёрланади, бу эса унинг енгилроқ ва самарадорроқ бўлишига хизмат қилади. Йиғишнинг ҳар бир босқичида двигател қисмларининг юзаси лазер билан ишлов берилади. Бу двигателга бегона энг кичик микрозаррачалар кириб келишининг олдини олади. 132 от кучига эга бўлган ушбу двигателлар дарҳол ўз кучини ҳис қилиш ва автомобилга динамикани бериш имконини беради.

Янги линия Франция, Германия, Хитой ва Корея давлатларининг етакчи ишлаб чиқарувчиларига тегишли ускуналардан ташкил топган бўлиб, 55%и роботлаштирилган. Иссиқ ҳажмли штамплаш технологияси ҳам кенг қўлланилади, бу двигателга бир қатор афзалликларни беради, қисмларнинг мустаҳкамлиги ва аниқлигини таъминлайди.

Шунингдек, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсадида пластик ёқилғи баклари, руллар, резина зичлаштиргичлар, чўян, иссиқ штамплаш деталлари ва бошқа бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича янги заводларни ишга тушириш, янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш дастури амалга оширилмоқда.

Ушбу дастурни амалга ошириш ва янги ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш "GM GEM" платформаси негизида бир вақтнинг ўзида бир нечта моделни ишлаб чиқариш ва 60%дан юқори маҳаллийлаштириш даражасига эришиш имкониятини беради.  

"Chevrolet Onix" янада замонавий ва янада фойдали опсиялар билан бой:

Эргономик асбоблар панели моделни осонроқ тушунишга ёрдам беради ва эркинлик ҳиссини беради, текстурали расм эса унга янада қулайлик ҳиссини бағишлайди. 

"Chevrolet Onix" дисплейи автомобилнинг юқори технологияли дизайнининг марказий қисмидир, интуитив 8 дюймли ахборот-кўнгилочар тизими эса юқори даражадаги премиум ва қулай бошқаришни қўшади.

Салон  спорт услубидаги ўриндиқлар билан жиҳозланган, юқори сифатли қопламаси автомобилнинг илгари чиққан моделларига нисбатан ҳашамдор ва замонавийроқ кўриниш беради.  

Шунингдек, харидорларнинг таклифидан келиб чиқиб, яримавтомат тўхташ тизими, олд парктрониклар ва кўриниши чекланган жойлар назорати датчиги опсилари махсус ўрнатилди.  

"UzAuto Motors" томонидан ишлаб чиқарилган олдинги автомобилларнинг комплектацияларидан фарқли ўлароқ, юқорида санаб ўтилган барча опсиялар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқариш тарихида янги ҳисобланади.

 

"Chevrolet Onix Premier"  қуйида келтирилган опсиялар билан жиҳозланган:

  • Калициз кириш;
  • симсиз қувватлаш тизими;
  • климат контрол;
  • круиз контрол;
  • электрон люк;
  • комбинацияланган (эко чарм ва юқори сифатли мато) қопламалар;
  • олд ва орқа ўриндиқ иситгичлар;
  • проекция туридаги фаралар;
  • яримавтомат (параллел ва перпендикуляр) тўхташ тизими;
  • олд ва орқа парктрониклар;
  • кўриниши чекланган жойлар назорати датчиги;
  • 16 оргинал дизайнли қуйма дисклар;
  • фаралар ўчишининг кечиктирилиши тизими (Follow Me Home);
  • тезликни чекловчи опсия.

"Chevrolet Onix Premier"нинг қуйидаги комплектацияларига буюртма бериш мумкин.

Премиер 1 - 185 131 250 сўм;

Премиер 2 - 191 739 сўм.

* Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

"Chevrolet Onix" автомобилини  “UzAuto Motors”нинг расмий сайтидаги ва www.chevrolet.uz нинг янги автомобилни сотиш учун авторизациядан ўтган дилерлик марказларидан сотиб олишингиз мумкин.

Батафсил маълумот олиш учун (+998) 78–141–77−77 рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки www.chevrolet.uz ва UzAuto Motors компаниясининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар