Бугун, 1 январь куни Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларига ташриф буюурувчилар сони кескин ортди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
“Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида жойлашган дам олиш масканларига ташриф буюрувчилар сони ортиб, ушбу ҳудудлар атрофидаги автотураргоҳлар транспортлар билан тўлган.
Байрам муносабати билан тоғли ҳудудларга ташриф буюрувчи фуқаролардан йўлларда эҳтиёткорлик билан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз”, - дейилади хабарда.






