АсосийDunyo

Туркияга келаётган сайёҳлар учун янги солиқ кучга кирди

'Туркияга келаётган сайёҳлар учун янги солиқ кучга кирди'ning rasmi

Туркияда яшаш учун янги турдаги солиқ тўлаш амалиёти 2023 йил 1 январдан бошлаб кучга кирди.  Эндиликда мамлакатдаги барча турар жойлар сайёҳлар қолиши учун олинган маблағнинг 2 фоизини давлатга ўтказиши керак. Бундан ташқари, солиқни сайёҳлик агентликлари томонидан турларга киритиш мумкин. 

Ҳужжатдан келиб чиқадики, ётоқхоналар, пансионатлар ва оромгоҳларда яшовчи талабалар солиқдан озод қилинади. Бундан ташқари, Туркияда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва вакиллари дипломатик мақомга эга бўлган халқаро ташкилотлар вакиллари солиқ тўламайди. 

Янги солиқ тўғридан-тўғри сайёҳларга таъсир қилмаслигига қарамай – уни меҳмонхоначилар тўлайди, турк меҳмонхоналарида дам олиш нархи ошади. 

    Бошқа янгиликлар