АсосийJamiyat

Ўзбекистон дипломатлари Тошкент-Олмаота авиайўналишида жабрланган ватандошларимиз ҳолидан хабар олди

'Ўзбекистон дипломатлари Тошкент-Олмаота авиайўналишида жабрланган ватандошларимиз ҳолидан хабар олди'ning rasmi

Кеча Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари «Тошкент–Олмаота» йўналишида парвоз қилган самолёт кучли турбулентлик зонасига тушиб қолгани оқибатида жабрланган ватандошларимиз билан учрашди.

Ушбу ҳодиса натижасида рейс йўловчилари, жумладан, уч нафар Ўзбекистон фуқароси тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Ўзбекистон дипломатлари жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун етказилган 4-сонли шаҳар клиник шифохонасида бўлди.

Бош консулхона маълумотига кўра, 12 ёшли ватандошимизнинг ҳеч қандай шикояти йўқ ва унга уйига боришга рухсат берилган. Унинг онаси ҳам шифокорлар кўригидан ўтиб, яшаш жойига кетган.

Қўлидан енгил жароҳат олган яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳам вақтинчалик яшаш жойига жўнаб кетди.

«Air Astana» вакилларининг айтишича, Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча дори-дармонлар авиакомпания ҳисобидан харид қилинган.

Бош консулхона ходимлари жабрланган юртдошларимиз билан зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун доимий алоқада бўлиб турибди.

    Бошқа янгиликлар