Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

ЖАМИЯТ 04.01.2023, 12:40
Теглар: Видео, ​Наманган, Nexia-2
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича автомобилда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.  

Вазирликнинг қўшимча қилишича, манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобиль каналдан олиб чиқилган.

"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ", — дейилади вазирликнинг хабарида.

Шарҳлар

⚡Чорвоқдан одам суяклари топилди (видео)

28.03.2023, 08:58

27 март куни телеграм-каналларда Чорвоқ сув омборида сув сатҳининг пасайиши оқибатида юзага чиқиб қолган одам суяклари акс этган видео тарқалди. Видео муаллифлари томонидан ушбу суяклар бу...
Истанбулда турк эркак ўзи билан бирга яшаб келган ўзбекистонлик 40 ёшли аёлни ўлдириб, бўлакларга бўлиб, музлаткичга солиб қўйди (виео)

24.03.2023, 19:56

Баҳчелиэвлерда ўзи билан бирга яшаган 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умида Тўлагановани тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, сўнг музлатгичга қўйган 61 ёшли Риза Белер қўлга олинди....
Истанбулда ўзбекистонлик эркак рашк сабаб аёлни пичоқлаб ўлдирди (видео)

15.03.2023, 12:05

Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги турар жой кираверишида ўзбекистонлик аёл рашк туфайли севгилиси томонидан аввал калтакланди, кейин эса пичоқланди. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган аёл вафот...
Тошкентдаги 91-мактабда тренддаги қўшиққа видео олган директор ва ўринбосарлар огоҳлантирилди (видео)

14.03.2023, 13:50

Яккасарой туманидаги 91-мактабда директор ва унинг ўринбосарлари машҳур "За деньги да" қўшиғига қалбаки доллар сочган ҳолда олган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Яккасарой туман ҳокимлиги муносабат билдирди.  Маълум...
Об-ҳаво: Тошкент
+19.97°
Валюта курси
1