2023 йилда Ерни магнит бўрони қоплайди. У бугун, 4 январь куни бўлиши башорат қилинмоқда. Бу ҳақда “zamon.uz” хабар бермоқда.
4, 6 ва 7 январь кунлари эса геомагнит майдоннинг кичик бузилишлари кутилмоқда.
Маълумки, магнит бўронлари Ернинг геомагнит майдонининг бузилишидир. Уларни Қуёш томонидан чиқариб юборилган зарядланган зарралар оқимлари қўзғатади.
Бундай ҳодисалар бош оғриғи, кўнгил айниши ва қусиш, бош айланиши, юрак оғриғи, юқори ёки паст қон босими, сурункали касалликларнинг кучайиши, чарчоқ ва уйқучанлик, асабийлашишни кучайтиради.
Мутахассислар магнит бўрони таъсиридан ҳимояланиш учун қаҳва, энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар ва газланган сувдан воз кечишни, ўрнига ўсимлик чойларини ичишни тавсия қилишади.
Маълумот учун, тахминан 80-100 йилда бир марта Қуёшда супербўронлар содир бўлиб, улар Ерда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.






