Япония ҳукумати Токиодан бошқа ҳудудга кўчишга рози бўлган оилаларнинг ҳар бир фарзандига 1 миллион иен (7600 доллар)дан тўламоқчи. Financial Times маълумотларига кўра, бу ёш оилаларни Токиодан бошқа шаҳарларда яшашини рағбатлантиради, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Бундан ташқари, бир марталик 3 миллион иен (22800 доллар) миқдорида молиявий ёрдам бериш режалаштирилган. Агар улар янги яшаш жойида ўз бизнесига асос солса, ёрдам миқдори оширилиши ҳам мумкин.
2021 йилда бу дастурдан 2400 одам фойдаланган. Бу 38 миллионлик Токио аҳолисининг 0,006 фоизини ташкил этади.
Япония аҳолиси сони камайиши ва қариши, шунингдек, ёшларнинг пойтахтга миграцияси бошқа ҳудудлар иқтисодиётига катта зарба берди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқлар бўшаб қолган. Аммо Токиода уй-жой нархи рекорд даражада ошган.
1300 га яқин япон муниципалитетлари Токиодан келаётганларни қабул қилишга рози бўлди. Улар кўчиб келганларга бепул болалар боғчаси ва иш ўрни ваъда қилмоқда.






