2023 йил 3 январ куни соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов "Док-1 Макс" дорисининг шов-шувли воқеа ортидан ишдан олинганлар билан суҳбатлашган. Бу ҳақда манбага таяниб "kun.uz" ёзмоқда. У ушбу ходимларнинг ишдан олиниши билан боғлиқ қарорни қайтадан кўриб чиқиш ва уларни ишга тиклаш ҳақида сўз юритгани айтилмоқда.
"Ишдан олинган раҳбарлардан бири янги вазир билан бўлган учрашувдан жуда қониққанини айтди. Тез орада адолат тикланиши мумкинлигига умид билдирди", дейди манба.
Маълумот учун: "Док-1 Макс" воқеаси ортидан Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази директори Азизовдан ташқари ушбу шифохонанинг гемодиализ бўйича мутахассиси Б.Ғаниев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари С.Мўминов, оналик ва болалик саломатлигини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси С.Расулов, Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Олмазор ОШП мудири Х.Музаффаров, ушбу ОШПнинг оилавий шифокори У.Маҳмудов ҳамда доя ҳамшираси М.Сиддиқова лавозимидан озод этилганди.
Куни кеча, 4 январ куни Иноятов соҳа вакиллари билан бўлган учрашувда ҳам ушбу масалага тўхталган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда "Док-1 Макс" дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатлари аниқланган эди. Шундан сўнг ССВ Ўзбекистонда "Док-1 Макс" дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олишни бошлади ва сироп иши бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди.
Ҳозирча, дорининг салбий таъсири оқибатида вафот этган болалар сони 20 нафарга етган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Ушбу воқеалар ортидан Қирғизистонда ҳам “Dok-1 Maks” дори воситаларини сотиш тақиқланди. 30 декабрдан бошлаб эса Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Ўзбекистондаги барча дори воситаларининг савдоси тўхтатилди.
Сал аввал Тошкентда ҳам ўнлаб бола "Док-1 Макс, Цинепар Кид, Амбронол..." Яна 10 га яқин бола Тошкентдаги 16-шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.
Шунингдек, 2023 йил 2 январь куни Фарғонада 3 яшар бола “Док-1 Макс” сиропини ичиши оқибатида доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётган болакай айни пайтда вафот этгани айтилмоқда. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонда Quramax компанияси дорилари савдосини тўхтатиш бўйича топшириқ берди.






