АсосийDunyo

Путин тез орада вафот этади, у саратон касаллигига чалинган— Украина разведкаси раҳбари

'Путин тез орада вафот этади, у саратон касаллигига чалинган— Украина разведкаси раҳбари'ning rasmi

Владимир Путиннинг соғлиғи ҳолати сўнгги пайтларда матбуотнинг асосий мавзусига айланди. Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов диктаторнинг яшашга жуда оз вақти қолганига ишонади. Бу ҳақда Кирилл Буданов ўз интервьюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Кремль диктатори саратон касаллигига чалинган.

"Путин уруш тугаганидан кейин вафот этади. Кремль диктатори яқин келажакда вафот этишига ишончим комил, чунки у узоқ вақт касал бўлган. Диктатор саратон касаллигига чалинган", - деди у. 

Будановга кўра, Путин вафотидан кейин Россияда ҳокимиятга ўтиш жараёни бошланади. Бироқ журналистнинг "Путиннинг ўлими урушни тугатадими ёки йўқми" деган саволига жавобан разведка бошлиғи "Путин Украина ғалабасидан кейин ҳалок бўлади, чунки уруш ўлимидан олдин тугаши керак", деди.

"У ўлишидан олдин бу уруш тугаши керак", дея таъкидлади Буданов

Журналист, шунингдек, Будановдан Путиннинг касали ҳақида қаердан маълумот олганини сўради. Бунга у "Путинга яқин манбалардан олинган маълумот бу", - дея жавоб қайтарди. 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар