1

Пешку туманида 24 ёшли қиз ва 21 ёшли келинчак ўз жонига қасд қилди

ЖИНОЯТ 05.01.2023, 10:37
Пешку туманида 24 ёшли қиз ва 21 ёшли келинчак ўз жонига қасд қилди

Пешку туманида икки нафар аёл ўзини осиши натижасида вафот этди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 30 декабрь куни соат 15:18ларда Пешку тумани “Пешку” МФЙ “Пешку” қишлоғида яшовчи, 2001 йилда туғилган М.Д. яшаш уйида синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши натижасида вафот этган. Марҳумнинг бир нафар боласи бўлган. 

Ҳолат юзасидан Д.М.нинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, у муқаддам бирон-маротоба ўз жонига суииқасд қилмаганлигини, ўша куни уйида бўлганлигини, нима сабабдан осганлигини ҳеч ким билмаслигини, унинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлигини баён қилган.

Шунингдек, 2023 йил 1 январь куни соат 07:40ларда Пешку тумани “Ҳуррам” МФЙ Кате қишлоғида яшовчи, 1998 йилда туғилган Р.С. яшаш уйи молхонасининг шифтида оқ рангли синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши натижасида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан С.Р.нинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, у ҳам муқаддам бирон-маротоба ўз жонига суииқасд қилмаганлигини, 31 декабрь йил уйида бўлганлигини, нима сабабдан осганлигини ҳеч ким билмаслигини, унинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлигини баён қилган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Пешку тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1