АсосийJamiyat

Жиззахдаги қамоқхонадан икки маҳбус қочиб кетди

'Жиззахдаги қамоқхонадан икки маҳбус қочиб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги  манзил-колониядан 2 маҳбуснинг қочиб кетганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизматининг хабарларга ойдинлик киритишича, жорий йилнинг 4 январь куни 3-минтақавий ҳудуд 30-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келган маҳкум А.К соғлиги сабабли Зафаробод тумани Тиббиёт бирлашмасининг “Терапия” бўлимига даволаниш учун ётқизилган. Маҳбус соат 22.30 ларда  тиббиёт бирлашмасидан рухсатсиз, номаълум томонга кетиб қолганлиги аниқланган. 

Худди шу куни соат 23.15 ларда муассасада ўтказилган кўрик вақтида маҳкум М.Н. нинг ҳам колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.  

Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан  ушбу маҳкумларни тартиббузарлик содир этиб, белгиланган ҳудудлардан кетиб қолганликлари учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.  

Қидирув-суриштирув ишлари якуни юзасидан жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши ваъда қилинди. 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар