ICE Лондон биржаси савдоларида Brent нефтининг нархи 78 долларгача тушди. Бу ҳақда ICE биржасига таяниб Zamon.uz маълум қилди.
Ушбу маркадаги нефть 5,08 фоизга пасайиб, 2023 йилнинг март ойида етказиб бериш учун бир баррели 77,93 долларни ташкил қилди. Бу 2022 йил 12 декабрдан бери энг паст кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида нефть нархи рекорд даражага тушганидан кейин яна кўтарилган эди.