1

Путин Украинага ўт очишни вақтинча тўхтатиш ҳақида буйруқ берди. Сабаби…

ДУНЁ 05.01.2023, 20:43
Путин Украинага ўт очишни вақтинча тўхтатиш ҳақида буйруқ берди. Сабаби…

Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга 6 январь соат 12:00 дан 7 январь 24:00 гача Украинада ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича топшириқ берди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.

“Ҳазрати Патриарх Кириллнинг мурожаатини инобатга олиб, Россия Федерацияси Мудофаа вазирига 6 январь соат 12:00 дан 7 январь соат 24:00 га қадар Украинадаги томонлар ўртасидаги барча алоқа чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни топшираман”, - дейилади баёнотда.

Кремлнинг таъкидлашича, православликни тан олган кўплаб фуқаролар жанговар ҳудудларда истиқомат қилади, шунинг учун Россия Украина томонини уларга "Рождество арафасида, шунингдек, Масиҳнинг туғилган кунида маросимларда қатнашиш" имкониятини беришга чақиради.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1