АсосийSiyosat

Афғонистонда қизларинг ОТМда ўқишига тақиқ қўйилди. Ўзбекистон ТИВ баёнот билан чиқди

'Афғонистонда қизларинг ОТМда ўқишига тақиқ қўйилди. Ўзбекистон ТИВ баёнот билан чиқди'ning rasmi

Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти эълон қилинди.

“Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.

Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз”, - дейилади баёнотда.

 

    Бошқа янгиликлар