АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" 6 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

'"Ўзгидромет" 6 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди'ning rasmi

6 январ куни кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар