АсосийJamiyat

Андижондаги ҳайвонот боғида айиқлар зоопарк ишчисига ҳужум қилиши оқибатида вафот этди

'Андижондаги ҳайвонот боғида айиқлар зоопарк ишчисига ҳужум қилиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

“Андижон шаҳар Боғишамол даҳасидаги Ҳайвонот боғида 3 январь куни айиқ шу Зоопарк ишчисига ҳужум қилиб, уни ўлдиргани айтилмоқда" мазмунида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 3 январь куни соат 16:00 ларда Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги МФЙ ҳудудида жойлашган “Усмонобод Файзи” МЧЖга қарашли “Андижон ҳайвонот” боғи ишчиси А.Г. ҳайвонот боғида сақланаётган  айиқ ёввойи ҳайвонига овқат бериш мақсадида унинг қафасига кирган вақтида, айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олиши  оқибатида оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат Хўжаобод тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, ҳодиса жойи туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. 

Фуқаро  А.Г.нинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини ва унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар