Москва — Бухоро — Москва йўналиши бўйича Utair UТ807/808 рейсидаги самолётни техник сабабларга кўра Боеинг-767 дан Боеинг-737 га алмаштирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Боеинг-737 бортида ўриндиқлар етарли эмаслиги сабабли қолган 60 нафар йўловчи кейинги UТ808 рейсларида (2023 йил 7 ва 9-январь) жўнатилади.
“Бухоро” халқаро аэропорти раҳбарияти ва авиаташувчи вакиллари биргаликда, биринчи навбатда, беморлар, транзит йўловчилари, ёш болали аёллар, қариялар ва чет эл фуқаролари учун авиачипталарни қайта расмийлаштириш бўйича тезкор ишларни амалга оширмоқда. Кечиккан барча йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилади ва бепул овқат билан таъминланади.






