"Ўзгидромет" 2023 йил 9-11 январь кунлари "Тахтақорача" ва "Қамчиқ" довонларида ноқулай об-ҳаво бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Унга кўра,
- А-373 "Тошкент–Ўш" автойўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 1 –20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин;
- М-39 "Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" (Китоб) довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 17–22 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан об-ҳаво шароитини инобатга олиб, йўлларда эҳтиёткор бўлишлари сўралмоқда.






