АсосийЖАМИЯТ

Республика Ҳарбий прокуратураси“Уч авлод” учрашувини ташкиллаштирди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 8 январь “Ўзбекистон Республик...

'Республика Ҳарбий прокуратураси“Уч авлод” учрашувини ташкиллаштирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 8 январь “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни” муносабати билан “Қуролли Кучлар давлат музейи” да тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этувчи “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди. 

Унда, Республика Ҳарбий прокуратураси органлари фахрийлари, Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи олий ҳарбий таълим муассасалари, хусусан Қуролли Кучлар Академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари ҳамда ҳарбий прокуратуранинг ёш прокурор-тергов ходимлари иштирок этди. 

Тадбир Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Қудратхўжаев раҳбарлигида ўтказилди. 

Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев, прокуратура органларини қўллаб-қувватлаш маркази бошлиғи Ботир Калонов  учрашувда ёшларни ўз фиркларини билдириб, барча прокуратура органлари ходимларини байрам билан қутладилар. 

Кўтаринки кайфиятда ўтган учрашувда фахрийлар ўз хаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. 

Сўнгра фахрийлар ва ёшлар “Прокуратура органлари музейи”  билан танишдилар. 

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда қонунга ҳурмат, адолат туйғусини янада мустаҳкамлаш мақсадида шу каби тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилади.

    Бошқа янгиликлар