Хитойнинг шарқий қисмида йирик автоҳалокат рўй берди. Бу ҳақда Korrespondent нашри хабар бермоқда, дея ёзди “zamon.uz”.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳат олган. Ҳозирда воқеа сабаблари полиция томонидан ўрганилмоқда.
Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, юк машинаси дафн маросимига йиғилганларга бориб урилган.
ЙТҲ ҳақидаги хабардан бир соат аввал йўл ҳаракати полицияси ҳайдовчиларни туман тушиши ҳақида огоҳлантирган.






