Ижтимоий тармоқларда эртага, 11 январдан мактабларда ўқишлар бошланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Шунингдек, турли гуруҳларда педагог ва ўқитувчилар томонидан мактабларда дарс бошланиши ҳақида смс хабарлар юборилган.

"darakchi.uz" шов-шувларга ойдинлик киритиш мақсадида расмийлар билан боғланди. Маълум қилинишича, мактабларда дарсларнинг қайси санадан бошланиши, ҳудудларнинг об-ҳавосидан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳал этилади. Шунга кўра, ҳозирда Ўзбекистондаги барча мактабларда 11 январдан дарслар бошланиши ҳақида ҳеч қандай расмий хабар йўқ.






