10 январь куни арктик антициклоннинг "кўзи" Волга ҳудуларидан аста жануби-шарқ томон ҳаракатланди. У ўзи билан босиб ўтган "йўллари" да совуқлик рекордларини янгилашда давом этмоқда.
Масалан, Волга Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 10 январь куни "Кинель-Черкассы" кузатув станциясида ҳаво ҳарорати минимуми -38.5 даражага пасайди. Станциядаги муқаддам рекорд даражадаги паст ҳарорат 1997 рўйхатга олинган (-35.1 даража совуқ).
Волга туманидаги Аглос ва Тоглиаттида кузатув станцияларида ҳам рекорд даражадаги минимумлар қайд этилди.
Волга бўйи ҳудудлари орқали кириб келаётган антициклон чекка қисми аллақачон Ўзбекистонга кириб келган ва 11 январдан жойларда ҳаво ҳароратини кучли совута бошлайди.
11.01.2023 08:15
Самара вилоятида рекорд даражадаги совуқлар рўйхатга олинди






