АсосийJamiyat

“Uzbekistan Airways”нинг айрим рейслари бекор қилинди, айримлари кечиктирилди

'“Uzbekistan Airways”нинг айрим рейслари бекор қилинди, айримлари кечиктирилди'ning rasmi

11 январь куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли "Uzbekistan Airways"нинг айрим рейслари бекор қилинди, айримлари кечиктирилди, дея хабар берди компания матбуот хизмати.

Жумладан, Тошкент-Фарғона-Тошкент, Фарғона-Истанбул-Фарғона, Тошкент-Термиз, Термиз-Москва, Тошкент-Санкт-Петербург-Тошкент, Тошкент-Самарқанд ва Наманган-Уфа-Наманган кечикиб амалга оширилади.

Шунингдек, Наманган-Бухоро-Наманган ва Наманган-Самарқанд-Наманган қатновлари ҳам ноқулай об-ҳаво шароити сабабли бекор қилинди. 

Маълум қилинишича, йўловчилар бекор бўлган авиақатновлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Ўзбекистон халқаро аэропортларидаги чекловлар, рейсларнинг бекор қилиниши ва кечикиши ҳақидаги сўнгги маълумотларни қуйидаги ҳаволалар орқали олиш мумкин:

  • @UzairportsBot Telegram ботида;
  • +998 (55) 501−47−50 Ягона алоқа марказида;
  • Тегишли авиакомпанияларнинг ваколатхоналарида;
  • Uzbekistan Airports`нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида.

    Бошқа янгиликлар