Россиянинг Всеволожск туманида ўзбекистонлик эркакнинг бошига муз бўлаги тушиб кетди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Хабарда айтилишича, эркак 42 ёшда бўлиб, оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Унда бош жароҳати, мия чайқалиши, қон кетиши ва бошқа жароҳатлар қайд этилган. Ҳодиса 1-январ куни содир бўлган, аммо эркак саккиз кундан кейин ёрдам сўраб шифокорларга мурожаат қилган. Жабрланувчи билан юз берган ҳудудда видеокузатув камералари бўлмаган.