АсосийDunyo

Тожикистонлик аёл бирданига 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди (видео)

'Тожикистонлик аёл бирданига 6 нафар чақалоқни дунёга келтирди (видео)'ning rasmi

Хўжанд шаҳридаги Сўғд вилояти туғуруқхонасида 11 январь куни бирваракайига 6 нафар чақалоқ туғилди – икки ўғил ва 4 қиз, дея хабар бермоқда "Asia Plus"

“Болалар ва уларнинг онаси Муборак Соҳибованинг соғлиғи барқарор деб баҳоланмоқда, ҳар бир боланинг вазни 600-700 граммни ташкил этмоқда”, — деди “Асиа-Плюс”га туғуруқхонадаги шифокор. 

"Asia Plus"нинг ёзишича, илгари мамлакатда уч эгизак, тўрт эгизак ва беш эгизак туғилиши қайд этилган. 6 нафар чақалоқ туғилиши билан боғлиқ ҳолат биринчи марта содир бўлган. Тожикистонда учдан ортиқ бола туғган аёлларни рағбатлантириш тўғрисидаги қонун йўқ. Бироқ ҳокимият ва алоҳида фуқаролар бундай оналарга моддий ёрдам кўрсатадилар, дея ёзмоқда "Asia Plus".

    Бошқа янгиликлар