АсосийЖАМИЯТ

Бугун Президент Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига ташриф буюради

Академияда 140 нафар талаба ва 40 нафар тингловчилар ва парамедик (тактик медик) 20 нафар...

'Бугун Президент Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига ташриф буюради'ning rasmi

Академияда 140 нафар талаба ва 40 нафар тингловчилар ва парамедик (тактик медик) 20 нафар ҳарбий хизматчи таҳсил олмоқда.

Улардан, бакалавр курсантлари 24 нафар, ҳарбий интернатура тингловчилари — 18 нафар, клиник ординаторлар — 21 нафар, шунингдек, резерв ва захирадаги офицерларни тайёрлаш курси талабалари – 140 нафар.

2022 йилда Академия ахборот-ресурс маркази 15000 та илмий, ўқув ва бадиий адабиётлар ҳамда 1730 та ўқув дарсликларини ўзида мужассам этган электрон тиббий кутубхонага эга бўлди.

Академия учун 250 нафар талабага мўлжалланган ўқув биноси, 186 кишига мўлжалланган ётоқхона, 300 кишига мўлжалланган ошхона, 256 ўринли катта конференция зали, компьютерлаш-тирилган ва замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозланган 18 аудиториялар, жарроҳлик амалиётларини реал вақт режимида видеокузатиш имконини берувчи амалиёт хоналари, 3 та интернет хоналари, саф майдони ва спорт шаҳарчаси ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар