АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ташкил этилади

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, уларнинг малакасин...

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Туркиянинг Соғлик билимлари университети билан ҳамкорликда Тошкентда Ҳамширалар академияси ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.



Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида университет ректори Жавдат Эрдол билан ўтган мулоқот чоғида бу бўйича келишувга эришилди.

Янги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайдиган академияда ҳамшираларни тайёрлаш 4 йиллик ўқув дастури асосида Соғлик билимлари университети профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро таълим стандартлари асосида амалга оширилади. Унга кўра, таълимнинг икки йили Ўзбекистонда ва икки йили Туркияда олиб борилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия Соғлик билимлари университети раҳбарияти ўртасидаги мулоқотда юртимиз тиббиёт тизими учун раҳбар кадрларни тайёрлаш мақсадида бакалавриат босқичида “Тиббиёт менежменти” таълим йўналиши бўйича 4 йиллик қўшма дастур йўлга қўйилади. Бу лойиҳада ҳам талабалар икки йил Туркияда таҳсил олади.

Шунингдек, Вазирлик Матбуот хизматининг хабар беришича, Соғлиқни сақлаш вазири Туркия университети фахрий профессори бўлди.

 Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятовга мамлакатларимиз ўртасида тиббий таълимни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Туркия Соғлик билимлари университетининг фахрий профессори унвони берилди.

Ўқув юрти ректори, профессор Жавдат Эрдол учрашув чоғида Соғлик билимлари университетининг Ўзбекистон тиббиёти билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги алоҳида саъй-ҳаракатлари учун вазирга миннатдорлик билдирди.

    Бошқа янгиликлар