АсосийDunyo

Украина НАТОнинг хусусий ҳарбий компаниясига айланди — Россиянинг БМТдаги доимий вакили

'Украина НАТОнинг хусусий ҳарбий компаниясига айланди — Россиянинг БМТдаги доимий вакили'ning rasmi

Украина НАТОнинг хусусий ҳарбий компаниясига айланди, деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя. Бу ҳақда "Спутник" хабар бермоқда

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида у Украина халқи ўзгаларнинг топшириқлари учун курашишга мажбур қилинаётганини айтган.

"Мамлакатга пул тўланади, қурол-яроғ ва разведка билан таъминланади, уларга қаерга ўқ узиш ва қаерга ҳужум қилиш кераклиги айтилади. Бундан Украина халқи жабр кўрмоқда, улар ўзгаларнинг топшириғи учун курашишга мажбур", - дейди Небензя.

У Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг "Биз уларнинг қонини йўқотмасдан, балки ўз қонимизни йўқотиш билан НАТО миссиясини бажаряпмиз. Шунинг учун Ғарб бизга кўпроқ қурол ва пул бериши керак", деган сўзларини эслади.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар