АсосийJamiyat

Сурхондарёда автобус ва Дамас тўқнашди

'Сурхондарёда автобус ва Дамас тўқнашди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Денов туманида учта транспорт воситаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси одам ўлими билан якунланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати xaбар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат 9 январь соат 17:20 ларда М-41 Бишкек—Душанбе—Термиз автомобил йўлининг 1487-километрида содир бўлган. Нексия-3 ҳайдовчиси машинани иккинчи даражали йўлдан бошқариб келиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Дамас машинасини ўтказиб юбормасдан, у билан тўқнашган. Тўқнашув зарбидан Дамас бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган автобусга урилган.

ЙТҲ оқибатида Дамас автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.

    Бошқа янгиликлар