Қашқадарё вилоят прокуратурасининг хабар беришича, Деҳқонобод тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида бўлим мудири, бош ҳисобчи ва собиқ бош ҳисобчиларга жами 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан суднинг тегишли ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган, дейилади хабарда.






