АсосийDunyo

Совуқ об-ҳаво Тожикистонга ҳам ўз таъсири ўтказди: қўшни мамлакат таълим муассасаларидаги қишки таътил вақти маълум муддатга узайтирилди

'Совуқ об-ҳаво Тожикистонга ҳам ўз таъсири ўтказди: қўшни мамлакат таълим муассасаларидаги қишки таътил вақти маълум муддатга узайтирилди'ning rasmi

Тожикистонда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча таълим муассасаларида 20 январга қадар қишки таътил муддати узайтирилди. Бу ҳақда республика таълим ва фан вазирлиги хабар қилди.

Мамлакатдаги барча таълим муассасаларида қишки таътил 1 январдан бошланган, бироқ совуқ мавсум бошланиши муносабати билан аввалига 16 январга қадар узайтирилган эди.

Ҳозир Душанбеда ҳаво ҳарорати минус 7 даража. Прогнозларга кўра, бугун тунда ҳаво ҳарорати минус 15 даражагача совиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар