АсосийЖАМИЯТ

Икки ҳоким полковник бўлди, бир вазир кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан икки ҳоким полковник бўлд...

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан икки ҳоким полковник бўлди, бир вазир кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу унвонлар уларга давлатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси, шунингдек халқ ва армиянинг бирдамликка эришиши ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ифхтихор туйғусини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкиллашдаги ҳамкорликлари учун тақдим этилган.

Хусусан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдураҳмонов Мудофаа вазирлиги томонидан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Мудофаа вазирлигининг "Намунали хизмати учун" I-даражали кўкрак нишони билан тақдирланди.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди.

Ҳарбий унвонни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Айбек Саидов тантанали равишда топширган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, полковник ҳарбий унвони ҳамда I даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

    Бошқа янгиликлар