Аввалроқ, 16-18 январь кунлари Шавкат Мирзиёев Сингапурга ташриф буюриши ҳақида хабар қилгандик.
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ташрифдан кўзланган мақсадлар ҳақида ўз фикрини маълум қилди:
"Ишончим комилки, бўлажак олий даражадаги ташриф ҳамкорлигимиз тарихида янги саҳифани очиб беради.
Биз ушбу олий даражадаги тадбир имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб, унинг кун таритибини истиқболли ва юқори самарали келишув ҳамда битимлар билан бойитишга бел боғлаганмиз. Биз бу мақсадга эришиш учун цингапурлик дўстларимиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирганмиз", - дейди вазир.






