Энергетика вазирлиги мамлакатимизда ҳукм сураётган совуқ об-ҳаво туфайли аҳоли томонидан газ ва энергияга бўлган эҳтиёж ортиши ҳамда кўрилаётган чоралар юзасидан аҳолига мурожаат қилди.
"Энергия ресурсларидан оқилона ва имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланиш муҳим омил ҳисобланади. Бунинг учун имкон қадар хонадонларда биттадан ортиқ электрда ишлайдиган иситиш қурилмаларидан фойдаланмаслик, корхоналар ва ташкилотлар ходимларини вақтинча онлайн иш режимига ўтказиш, ортиқча кўча чироқларини, реклама экранлари ва иллюминациялар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бинолардаги чироқларни ўчириш лозим", – дейилади вазирлик мурожаатида.






