АсосийJamiyat

Самарқандда сохта "фермер" 30 000 АҚШ долларига ер сотаётганда қўлга олинди

'Самарқандда сохта "фермер"  30 000 АҚШ долларига ер сотаётганда қўлга олинди'ning rasmi

Жомбой туманида ўзини фермер хўжалик раҳбари деб таништирган фуқаро Ҳақиқат массиви ҳудудида жойлашган фермер хўжалигининг 0.23 гектар ер майдонини 30 000 АҚШ долларига сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, Хуррият маҳалласида яшовчи фуқаро ўзини фермер хўжалик раҳбари деб таништирган “Қ.В.” исмли шахс билан танишиб қолганлигини, “Қ.В.” унинг ишончига кириб, туманнинг Ҳақиқат массиви ҳудудида жойлашган фермер хўжалигининг 0.23 гектар ер майдонини 30 000 АҚШ долларига сотишини ва сохталаштириш орқали унинг номига ажратилганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб беришини, кейинчалик туман Кадастр бўлимида ишловчи таниши орқали кадастр ҳужжатларини ҳам расмийлаштиришда ёрдам беришини айтиб, олдиндан 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида, Жомбой туманида жойлашган ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Қ.В.” ариза муаллифидан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар