Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари - мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш 23 январдан бошланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олиниши айтилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Хоразм вилоятидаги мактабларда ўқиш 23 январдан бошланиши ҳақида хабар берган эдик.






