Ижтимоий тармоқларда Жиззахда туғилган болага "MBAPPE" деб исм қўйилганлиги ҳақида фотохабарлар тарқалди.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати ушбу ҳолатга ойдинлик киритди ва расмий маълумот эълон қилди.
Маълум қилинишича, Адлия вазирлиги томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилганда ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар ёлғон эканлиги, болага бундай исм қўйилмаганлиги аниқланган.
Маълумот тариқасида, болага исм унинг келгусидаги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда берилади, келгусида унинг шаъни ва қадрига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди, дейилади вазирлик хабарида.





