Жорий йил 15 январь кунига қадар юз берган ёнғинлар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Мавлонбек Досчанов маълум қилди.
Ёнғин келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда, аксарият ҳолларда аҳоли яшаш жойларидаги ёнғинлар газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда техника, ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаслиги оқибатида келиб чиқаётганлиги маълум бўлган.
Об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ, электр ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда ёнғинлар билан боғлиқ турли фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин.






